Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ШУКРОНА

Бедилона талқин

Баҳор эшик қоқди, тонгданоқ туриб,

Сабза бош кўтарди Наврўзни кутиб.

Замин сидирмоқда қорли либосин,

Дарёлар шунқордек елар, пишқириб.

Таажжуб-ла қуёш жилмаяр майин,

Қаҳ-қаҳ отар тоғлар яшинни илиб.

Наботот киймоқда яшил хилқатин,

Шамол парвоздадир, булутни қувиб.

Қушлар хонишдадир, турфа оҳангда,

Хилини кузатар даканг, керилиб.

Қарчиғай сайронда, кўкнинг тоқида,

Булбуллар хушилҳон, шавққа берилиб.

Оломон қувончи сиғмас оламга,

Сайлгоҳга талпинар, қўл-қўлга бериб.

Чиқди истиқболга барча тирик жон,

Деҳқону чорвадор, қувончга тўлиб.

Ҳофизлар тилида янграйди қўшиқ,

Шоирга завқ берар илҳом жўш уриб.

Майса узра хиром айлар раққоса,

Машшоқнинг созига нози жўр бўлиб.

Самовот товланиб нилуфар рангла,

Шаффофлик эндирар ерга, интилиб.

Янги ой, янги йил-бу покланишни

Қутлаймиз, Тангрига шукрона туйиб.

Рўзиқул АБДУВАЛИ, Шаҳрисабз


Дата добавления: 17/03/2017 15:55;   Просмотров: 1642
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку