Самарқандим, она ватан, чаман гўшаси,
Боғларинг ва тоғларингни севаман жондан.
Булбулларинг таронаси – бахт ашуласи,
Қучоғингда эркин ўсдим туғилган ондан.
Улуғ номинг таратганлар етти иқлимга,
Рўйи замин сайқали деб олгандирсан ном.
Ифтихорсан чин мустақил бўлган элимга,
Дунёга чўнг марду майдон этгансан инъом.
Уч минг аср ёшдасану яна навқирон,
Эллик шаҳар ичра борсан, кўрмоқ шарт бўлган.
Темуринг бор, душманларга келтирган қирон,
Шавкатлисан, зиё билан шодликка тўлган.
Истагим шу, кўкни тутсин миноринг мангу,
Регистонинг дунёга кўз бўлиб порласин.
Эл яшнаган қучоғингда янграсин кулгу,
Қутлуғ руҳинг олам аҳлин бахтга чорласин.
Матлуба НИҲОН
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.