Яқинда Тошкентдаги «Машҳур-пресс нашриёти» нашриётидан библиографик тўплам босилиб чиқди. Унда вилоят ҳудудида яшаб ижод қилган ва бугунги кунда ҳам меҳнат қилаётган журналистлар, ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунос, драматурглар ҳақида маълумотлар берилган.
Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, китобда туманимиз ижодкорлари ҳақида ҳам маълумотлар бор. Унда Самарқанд матбуоти тараққиётига ҳисса қўшган «Гулобод тонги» (илгари «Шарқ тонги» номи билан нашр этилган) газетаси собиқ муҳаррири Насриддин Зайниев, илк меҳнат фаолиятини газетамизда бошлаган Аҳмад Нарзиқулов, Ғулом Алиев, Абдусалом Муҳаммадалиев, Ғазнафар Иброҳимов, Аҳмаджон Жумаев, Зоҳир Ҳасанзода, Бахтиёр Жумаев, Нормамат Олимов ва бошқа 40 нафардан зиёд таниқли журналистлар ҳақида библиографик маълумотлар ўз аксини топган.
Китобхонлар ушбу тўпламдан ҳар бир туман ижодкорлари ҳавқида маълумотларни ўқиб, билиб олишлари мумкин.
Китобни олиб ўқимоқчи, тушунча ҳосил қилмоқчи бўлганлар вилоят Матбуот уйидан ёки «Зарафшон» таҳририятидан маблағ кўчириш, пластик тўлов ёки нақд пулга харид қилиб олишлари мумкин.
Н.МУҲАММАД
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.