Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

“САМАРҚАНД АДИБЛАРИ”ДА ТУМАНИМИЗ ИЖОДКОРЛАРИ

Туманимиз азал-азалдан олиму фозиллар, шоиру ёзувчилар, хуллас, ижодкорлар маскани бўлиб, унинг бағрида не-не истеъдодли ғунчалар камол топган.

Сўлим гўшалар, жонга роҳат бағишловчи туманимиз ҳавосидан симириб, янгиликлардан баҳра олиб ижод қилаётган адибларимизнинг бир-нечтаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририят томонидан тайёрланган “Самарқанд адиблари” дея номланган библиографик маълумотнома – китобчага киритилгани туманимиз ижод аҳли учун янгилик бўлди.
Китобда XVII асрдан то ҳозирги кунгача бўлган даврда Самарқанд адабий муҳитига оид шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос-публицистлар, шунингдек воҳада туғилиб, камолга етган, бугунги кунда мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида самарали қалам тебратаётган ижодкорлар ва асарлари расмий нашриётларда чоп этилган ҳамда кенг китобхонлар томонидан эътироф этилган қаламкашлар саралаб олинган. Улар орасида 20 нафар туманимиз ижодкорларининг борлиги қалбимизни чексиз ғурур ва ифтихорга тўлдирди.
Боғимайдонлик таниқли ёзувчи ва адабиётшунос Абдусалом Деҳотий, Болта Ортиқов, Тўрақул Зеҳний, Хожа Аҳрори Валий маҳалласидан Ҳасан Ирфон, Олимжон Орифий, туманимиздан Болтақул Маҳмуд Диёрий, Мардонқул Муҳаммадқулов, таниқли журналист Ҳожиқурбон Ҳамидов, галаосиёлик Эркин Азаматов, Турон фанлар академияси фахрий академиги Аслиддин Қамарзода, Нормурод Каримзода, қўшмачитлик ёзувчи Нусрат Раҳмат ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ушбу китобни биз-қалам аҳли ҳам юрт равнақи йўлида қилган озгина хизматлари эвазига юксак мукофот сифатида қабул қилдик.
Азиз китобхон, Сиз ҳам “Самарқанд адиблари” китобини албатта қўлингизга олиб, ўқишингизга ишонамиз!

НОРМУҲАММАД


Последнее редактирование: 13/09/2017 15:49;   Просмотров: 1485
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку