Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

САМАРҚАНД

Муҳаммаджон ВАСФИЙ

Тавсифингга қалам лол, эй дилрабо Самарқанд,
Ҳуснингга дилраболар ҳам маҳлиё Самарқанд.
Зар сочларин тарабмиш қўйнингда шўх Зарафшон,
Ҳар толасин жилоси кўзга зиё, Самарқанд.
Халқи эрур диловар, ҳар соҳада музаффар,
Мардона-ю ҳунарвар, ақли расо Самарқанд.
Кўзга кўринди зўр тоғ, дил деди: унга бир боқ,
Бўлгай табиатинг чоғ, роҳатфизо Самарқанд.
Ранги тиниқ ва оппоқ, монанд эмас кумушга,
Дерлар бу пахта тоғи-номи сафо Самарқанд.
Бўрону дўлу чақмоқ енгилди зарбасидан,
Мушкулни ҳал этишда шуҳратнамо Самарқанд.
Шарбатли боғларидан эл хонадони мамнун,
Хуршид нурларидек соҳибсахо Самарқанд.
Бир-икки сўз ниҳоят васфингга ёзди Васфий,
Васфинг ёзиш билан ҳеч бўлмас адо, Самарқанд.


Дата добавления: 13/10/2017 12:37;   Просмотров: 1354
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку