Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

НУРОНИЙ ЁН ДАФТАРИДАН

Н.МЕҲРАНГИЗ

Одамларни оёғидан тортма, бу феълинг ўзингни оёқости қилади.
***
Тарих ҳақиқати ойга ўхшайди, уни этак билан ёпиб бўлмайди.
***
Ақлли кишилар - бебаҳо қомус. Ҳар бир кексани эзгулик ҳашарида кўрайлик.
***
Уй безаги - ташриф буюрган дўстлар.
***
Қабрлар - хотира гумбази.
***
Инсонга мансаб эмас, мақсад бўлиши керак.
***
Меҳнат ҳаёт чироғига ёғ қуйиб туради.
***
Хотира муқаддас, саховат савоб,
Ҳақ гапирганда халқ эргашади.


Дата добавления: 19/05/2017 15:37;   Просмотров: 1458
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку