Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Назм дафтаридан

РАЙҲОН МЕҲРИГИЁ

Эй райҳон, гулларнинг меҳригиёси,

Инсон борлигини яйратган меҳвар.

Сени ҳидлаганлар олам завқ олиб,

Мафтунлиги ошар бўлиб чин дилбар.

Райҳон авайларкан: табаррук этиб,

Суртди кўзга ёрим ҳидлаб димоғи.

Лабларига босди, ўпди дафъатан,

Ортиб боришидан меҳр ардоғи.

Кўнгилга сиғмаган гул очган бир ўт -

Қадр топиб дилни этди бахтиёр.

Гулдастани қучар худди мен каби

Эъзозлашга бурди инон-ихтиёр.

Эй райҳон, гулларнинг меҳригиёси,

Инсон борлиғини яшнатган меҳвар.

Сени ҳидлаганлар олам завқ олиб,

Мафтунлиги ошар бўлиб чин ёвар.

Абдураҳим НАИМОВ


Последнее редактирование: 03/04/2017 11:50;   Просмотров: 1693
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку