Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАХТУМҚУЛИ ҲИКМАТЛАРИ

Олимга ёндашсанг, очилар кўзинг,

Жоҳилга ёндашсанг, кўрдек бўларсан.

* * *

Одам бор, минг туман едирсанг оздир,

Одам борки, еган нонига етмас.

* * *

Дўзахнинг тимсоли бир ёмон хотин.

* * *

Яхшини олам орзулар.

* * *

Ҳар йигитнинг аслин билай десангиз,

Маъракада ўтириб-туришин кўринг.

Биров билан ошно бўлай десангиз,

Аввал иқроринда туришин кўринг.

* * *

Мард кутар меҳмонни очиқ юз билан,

Номард қочиб қолар меҳмон учраса.

 

Н.МЕҲРАНГИЗ

 


Дата добавления: 10/02/2017 16:27;   Просмотров: 1766
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку