Гёте Йоханн Вольфганг (1749.28.8, Франкфурт-майн — 1832.22.3, Веймар) — немис ёзувчиси ва мутафаккири. Янги давр немис адабиётининг асосчиси.
Унинг “Фауст” фожиаси (1768—1832) жаҳон адабиётидаги шоҳ асарлардан ҳисобланади. Гёте институтининг филиаллари жаҳоннинг 78 мамлакатида, шу жумладан Тошкентда ҳам фаолият кўрсатмоқда (1998 йилдан).
ГЁТEНИНГ “ҒАРБУ ШАРҚ”ИДАН
Исонинг юраги соф эди,
Бир дерди оламнинг илоҳи.
Ўзини илоҳ деб билсалар
Куйиниб кетарди у гоҳи.
Бу замон – Муҳаммад сингари
Зиёга чулғаниш замони.
Аллоҳ бир, танҳо! – деб, охири
Имон-ла фатҳ этди дунёни.
* * *
Ўзгани таниган, ўзига қараб,
Бу ерда ҳам бир якунга келмаса бўлмас.
Шарқ ила Ғарб
Энди бир-биридан айрилмас.
Икки дунё оралиғида
Керак дейман ўйлаб қадам босишимиз.
Яъни Шарқу Ғарб орасида
Яхши бўлмоғи шарт ҳар бир ишимиз
Миразиз АЪЗАМ таржималари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.