Мустақил юртимизга илк сарбон Ислом бобо,
Тарихдан ўчмагайсиз ҳеч замон Ислом бобо.
Чорак аср тиним билмай эл деб жон чекдингиз,
Дардингизга бўлолмадик дармон, Ислом бобо.
Самарқанднинг фарзандисиз, сўрсалар аслингиз,
Алломалар авлодидан эрур пок наслингиз,
Кўрган дилни яшнатарди нурафшон васлингиз,
Чеҳрангиздан ёришарди жаҳон Ислом бобо.
Ёшлар менинг фарзандим деб, сўзлардингиз жўшиб
Кексаларни зўр улуғлаб, меҳрингизни қўшиб,
Озодбекнинг қўшиғига чунон рақсга тушиб,
Кучингиздан зобитлар лол, ҳайрон Ислом бобо.
Қасру кошона қилдингиз эски уйларимиз.
Ким ҳайрон, ким ҳавас қилди кўрса тўйларимиз.
Тоғ бўлди, осмонга етди эгик бўйларимиз.
Элга меҳру муҳаббати осмон Ислом бобо.
Асрадингиз юрт ҳудудин, кирмади бирор ёт.
Ватанимиз қудрат топди, шаҳру қишлоқ обод.
Охиратингиз ободу руҳингиз бўлсин шод,
Халқингизда қолмагай ҳеч армон, Ислом бобо.
Малоҳат ҲАМИДОВА, Равонак маҳалласи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.