Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ДУРДОНА САТРЛАР

Кўнгил дарахтининг танаси китоб,

Ҳар ақл дурининг донаси китоб.

* * *

Яхшилик ахтарган одамлар бахтли,

Яхшилик яратган одамлар тахтли.

* * *

Умр ҳар бандага ўлчаб берилган,

Кетишин билмайин ким у керилган.

* * *

Савол бер, тагида савоби бўлсин,

Дилга ҳикмат солар жавоби бўлсин.

* * *

Ўғлинг бор, қизинг бор, насибанг бутун,

Набиранг - улғайган умрингга устун.

* * *

Иззат кўрсатсанг-у, иззатли бўлсанг,

Иззатинг ўлмайди гар ўзинг ўлсанг.

* * *

Кўксингни тоғ қилган - эътибор бўлур,

Эътиборсиз қолсанг, дунё тор бўлур.

 

МАҲМУД ТОИР


Дата добавления: 06/01/2017 15:43;   Просмотров: 1612
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку