Ким кўрибдур, эй кўнгил, аҳли жаҳондин яхшилик?
Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилик...
Ўтган ҳафта пайшанба куни туман ҳудудидаги “Имом Аъзам” жомеъ масжидида “Маънавият соати” бўлиб ўтди. Унда тумандаги жомеъ масжидларида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар ҳамда туман Маънавият тарғибот маркази раҳбари Азамат Ҳалимов иштирок этди. Тадбир шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодий фаолияти билан таништиришдан бошланди. Шоирнинг ўзбек адабиёти ва тарихида тутган ўрни ҳамда маънавий-маърифий ишлари кенг омма ўртасида тарғиб этилаётгани хусусида сўз борди. Хожа Аҳрор Валий жомеъ масжиди имоми нойиби Отабек Боқоний Заҳириддин Муҳаммад Бобур мероси хусусида сўз юритиб, бундай тадбирни ҳар бир жомеъ масжидида ташкил этиш шу куннинг долзарб вазифаси эканлигини қайд этди.
Абдуғаффор АМИНОВ, масжид имоми нойиби
СУРАТДА: тадбирдан бир лавҳа
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.