Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БИР ЎЛКАКИ...

Бир ўлкаки ҳуснга бойдир,

Унинг энг зўр кўзгуси ойдир.

Шундай ўлка доим бор бўлсин,

Шундай ўлка элга ёр бўлсин.

Ҳамид ОЛИМЖОН

Бир ўлкаки, жондан азиз тупроғи, тоши,

Тонг саҳардан пешвоз чиқар заррин қуёши.

Асрларни қувиб борар шамолдай ёши,

Афросиёб, Ўрхун хати боқий сирдоши.

Бир ўлкаки, халқи озод, аҳил, хотиржам,

Мақсад улуғ, кўнгил ҳаёт завқидан хуррам.

Олисга йўл олиб қадам ташлайди бардам,

Дунё аро шараф топиб бўлгай мукаррам.

Бир ўлкаки, боғбони кўп, чаманзори кўп,

Эл хушлаган достони кўп ва алёри кўп.

Анвойи нон, меваларга бой бозори кўп,

Анҳори кўп, асрори кўп, хушатвори кўп.

Бир ўлкаки, ёшу қари ишдан чарчамас,

Дилларда ин қурган ҳунар, ижодга ҳавас.

Қизларга боқ, чирой очган кийиб хонатлас,

Шукроналар айтай замонамга ҳар нафас.

Бир ўлкаки, андишали, танти эли бор,

Ҳаттоки бир чумолига бермайди озор.

Ҳар бир сўзи қасам; асло қилмайди такрор,

Шундай аҳил юртим билан мен ҳам бахтиёр.

Бир ўлкаки...

Нормурод Каримзода


Дата добавления: 17/03/2017 15:56;   Просмотров: 1733
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку