Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АЁЛ ҚАДРИ

Сиз учун яшайди жонини бериб,

Аёлнинг қадрига етинг, эркаклар!

Жонгинам десангиз кетади эриб,

Аёлнинг қадрига етинг, эркаклар!

Гўзал деб битилди достону ғазал,

Чиндан-да гўзалдир, чиндан-да гўзал.

Гўзаллик бобида яралган азал,

Аёлнинг қадрига етинг, эркаклар!

Ҳаётда кўмакдош суянчиқ сирдош,

Ҳаё бор, ибо бор, сабр ва бардош,

Ҳам хизмат қилади ҳамда эгар бош,

Аёлнинг қадрига етинг, эркаклар!

Аёлсиз хонадон хароб бўлади,

Орзулар, умидлар сароб бўлади,

Аёл бор фарзандга бағринг тўлади,

Аёлнинг қадрига етинг, эркаклар!

Сиз учун яшайди ўзини безаб,

Ҳурматланг, эъзозланг қилмангиз ғазаб,

Аёлсиз яшамоқ азобдир, азоб,

Аёлнинг қадрига етинг, эркаклар!

МИЛЛИЙ ЛИБОС КИЙГАН ҚИЗ

Маҳалланинг йўлида,

Сумкачаси қўлида,

Ўтиб борар бир гўзал,

Қизлар ўнгу сўлида.

Дўпписи гулли-гулли,

Сочлари қирқ кокилли.

Кулиб-кулиб боқиши,

Олиб қўяр ақлни.

Кўйлак кийиб олган кенг,

Кўйлагида бордир енг,

Гўзалларнинг гўзали,

Келолмайди унга тенг.

Отабек БОҚОНИЙ


Последнее редактирование: 30/03/2017 17:01;   Просмотров: 1614
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку