Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон – ХХ аср ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири.
Чўлпон мадраса ва рус-тузем мактабида таҳсил кўриб, анънавий шарқона билимлардан ва европача таҳсил ҳамда тарбиядан баҳраманд бўлган.
Чўлпон Тошкентда Мунаввар қори Абдурашидхонов бошлиқ жадидлар билан яқин алоқа ўрнатди, улар ташкил этган “Турон” жамияти фаолиятида иштирок этиб, жадид адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бирига айланди. Чўлпон мустабид тузумнинг реакцион моҳиятини фош этувчи оташин шеърларини ёзди.
Чўлпон 1931-1934 йилларда қатағон тўлқинидан қочиб, Москвада яшади ва таржимонлик фаолияти билан шуғулланиб, В.Шекспир, А.Пушкин, А.Чеховнинг қатор асарларини ўзбек тилига ўгирди. Чўлпон ўзбек тилининг етук адабий тил даражасига эришиши ва бойишига катта ҳисса қўшган. У миллий театр танқидчилигига асос солди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.