Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЙИЛНИНГ СЎНГГИ МУСОБАҚАСИ

Яқинда тарихи Бухоро шаҳридаги Олимпия захиралари спорт коллежида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида самбо бўйича ҳамда жанговор самбо бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Вилоятимиз жамоаси аъзолари бу сафарги мусобақада ҳам муносиб қатнашдилар. Улар шахсий биринчиликда 2 та биринчи, 5 та иккинчи ва 15 та учунчи, жами 22 та совринли уринларни кулга киритдилар.

Шуниси эътиборлики туманимиз вакиллари Маҳлиё Турсунова (60 кг гача оғирлик тоифасида), Озода Шодиева (68 кг гача оғирлик тоифасида, Равонак касб ҳунар коллежи учинчи босқич талабаси), Аҳмад Мамедов (52 кг гача оғирлик тоифасида), Мироншоҳ Давронов (68 кг гача оғирлик тоифасида), Ойбек Дўсмуродов (82 кг гача оғирлик тоифасида), Сардор Юсупов (100 кг гача оғирлик тоифасида) ва бошқалар совринли учинчи ўринни эгалладилар.

Мусобақа ғолиб ва сов-риндорлари Ўзбекистон кубоги мусобақаси ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлигининг дипломлари, медаллари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, Ўзбекистон самбо ассоциацияси Са-марқанд вилоят бўлими ижрочи директори Ўктам Раджабович Ҳайдаровга самбо курашини ривожлантириш ҳамда Самарқандлик спортчиларни Жаҳон ва Осиё миқёсидаги мусобақаларда иштирокини таъминлашдаги эришаётган ютуқларига юксак хизматлари учун ассоциациянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси топширилди.

Жавҳар Жабборов, олий тоифали мураббий,

Зохир ҲАСАНОВ, журналист


Дата добавления: 06/01/2017 15:32;   Просмотров: 1738
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку