Яқинда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо кураши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё кубоги очиқ турнири бўлиб ўтди.
Унда мезбонлардан ташқари Россия, Муғулистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан истеъдодли дзюдочилар татамига чиқдилар. Мусобақанинг биринчи кунида ўсмирлар жамоамиз томонидан 3 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза жами 13 та медаль қўлга киритилди. Cadet Asian Judo Cup Almaty мусобақасининг иккинчи кунида ёшларимиз курашга тушиб, 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза жами 5 та медалга эгалик қилишди.
Эътиборли жиҳати тумандошимиз Оқмачит маҳалласи фуқароси Суннатилло Тўхтаев мусобақада кўтаринки руҳда қатнашиб, 50 кг вазн тоифасида бронза медали соҳиби бўлди.
Т.ЮСУПОВ
Ж.ЖАББОРОВ
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.