Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТЕРМА ЖАМОА САРАЛАНДИ

Яқинда Андижон шаҳридаги Олимпия захиралари спорт коллежида самбо кураши бўйича эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз барча вилоятларидан келган кучли самбочилар 18 та (9 та эркаклар ва 9 та хотин-қизлар) оғирлик тоифасида ғолибдик учун ўзаро беллашдилар.

Мазкур мусобақада асосан, вилоят якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган БЎСМ шуғулланувчиларидан иборат жамоа самбочилари муваффақиятли иштирок этиб зафар қучдилар. Улар шахсий биринчиликда 6 та биринчи (3 та хотин-қизлар ва 3 та эркаклар), 3 та иккинчи (1 та хотин-қизлар ва 2 та эркаклар) ҳамда 6 та учинчи (3 та хотин-қизлар ва 3 та эркаклар) совринли ўринларни эгаллаб, жами 15 та медални қўлга киритишди. Қувонарлиси, туманимиз самбочиларидан Парвиз Ҳалимов (Бўзи маҳалласи) 100 килограмгача вазн тоифасида мусобақа чемпиони бўлган бўлса, Озода Шодиева (Равонак маҳалласи) ўз оғирлик тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Чемпионат якунида самбо бўйича мамлакат терма жамоаси сараланиб, жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўладиган Осиё чемпионати ва бошқа халқаро мусобақаларга қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Ғолиб ҳамда совриндорлар медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ж.ЖАББОРОВ


Дата добавления: 17/02/2017 16:43;   Просмотров: 1544
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку