Бир неча йилдирки, Озода Шодиева коллежимизда пухта билим олиш ва ҳисоб-китобни ўрганишдан ташқари жамоат ишларида ҳам фаол қатнашади.
Бўш пайтларда эса спортнинг самбо тури бўйича шуғулланиб, ўз маҳоратини бойитмоқда. Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича ташкил этилган беллашувда ҳам фаол иштирок этиб, маданият йўналиши бўйича билимини синовдан ўтказди. Натижада туман миқёсида фахрли ўринлардан бирини эгаллаб, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Озоданинг спортдаги натижалари ҳам айтса арзигули. Ўтган йилнинг декабрь ойида Бухоро вилоятида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида қатнашиб, 68 кг. бўлган вазнлилар ўртасида учинчи ўринни қўлга киритди. Яқинда Андижон шаҳрида бўлиб ўтган чемпионатда фаол иштирок этиб, аксарият рақибларини доғда қолдирди. Гарчи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 3-даражали Дипломи билан тақдирланган бўлсада, келгусида биринчи ўрин соҳиби бўлиш иштиёқида ёнмоқда.
- Мен шогирдим Озода Шодиеванинг доимо яхши натижалар соҳиби бўлишига ишонаман.
Дилшода ШАРОПОВА, Равонак қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежининг бухгалтерия гуруҳи раҳбари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.