Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СОВРИНДОР ҚИЗЛАР

Пойтахтимизда спорт курашлари бўйича 1997-1999 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда барча вилоятлардан келган спортчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар. Мусобақанинг дастлабки икки кунида курашнинг юнон-рум тури бўйича полвонлар баҳс олиб боришган бўлса, кейинги кунда қизлар ўртасида медаллар шодаси учун баҳслар бошланди. Cўнгги икки кунда эса, эркин курашчи ёшлар мусобақани давом эттиришди.
Тўрт кишидан иборат вилоят якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби қизлар жамоаси мусобақа учрашувларини муваффақиятли бошлаб бирин-кетин ғалабага эришдилар. Сабоҳат Каримова 44 кг оғирлик тоифасида ва Сабина Темирова 63 кг оғирлик тоифасида совринли иккинчи ўринни эгалладилар, туманимиз вакиллари Рухшона Наимова (55 кг оғирлик тоифасида) ҳамда Озода Шодиева (67 кг оғирлик тоифасида) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилдилар.
Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитасининг медаллари, эсдалик совғалари ва дипломлари билан такдирландилар.

Жаъфар ЖАББОРОВ
Суратда: курашчи қизларни тақдирлаш пайти


Дата добавления: 21/04/2017 11:33;   Просмотров: 1547
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку