Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СОҒЛОМЖОН - ПОЛВОНЖОН

Ҳар йили 1 июнь дунё миқёсида болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу санада болалар учун кўплаб тадбирлар, байрам томошалари уюштирилади.

Айниқса, истиқлол йилларида баркамол авлодни вояга етказишдек улуғвор вазифага жиддий эътибор қаратилмоқда. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 1-сон БЎСМнинг спорт залида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида «Соғломжон-Полвонжон» спорт тадбири бўлиб ўтди. Байрамона ташкил этилган ушбу тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Р.Ражабов, туман мактабгача таълим бўлими мудираси Д.Азизовалар сўзга чиқиб, болажонларни байрам билан муборакбод этишди. Шундан сўнг мусобақанинг ҳудудий босқичларидан муваффақиятли ўтиб, туман босқичига етиб келган 8 та МТМлар жамоаси 4 та шартлар бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳар бир беллашув оралиғида жажжи кичкинтойлар томонидан мусиқий дастурлар намойиш этилди. Мароқли ва мазмунли тарзда уюштирилган мазкур спорт мусобақаси болажонларга хуш кайфият бахш этиб, катта таассурот қолдирди. Якунда эса барча шартларни аъло даражада бажарган 12-МТМнинг «Полвончалар» жамоаси биринчи, 20-МТМнинг «Қуёшча» ва 18-МТМнинг «Эпчиллар»жамоалари иккинчи ва учинчи ўринни эгалладилар. Барча жамоа иштирокчилари «Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» туман бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошпўлат ЮСУПОВ
Сурат муаллифи Бекзод ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 01/06/2018 14:17;   Просмотров: 1304
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку