Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ – СПОРТ ЛИБОСЛАРИ

Тумандаги 1-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактабида байрам арафасида ҳудуднинг бир қатор мактабларидан келган, спорт билан мунтазам шуғулланаётган қизларга спорт кийимларини тантанали тарзда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Б.Қодиров юртимизда жисмоний тарбия ва спортга, жумладан болалар спортига берилаётган эътибор ҳамда унинг ижобий натижалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Давлат мадҳияси янграгандан сўнг 220 нафар спортчи қизга (туман бўйича 880 нафар) Президент совғаси топширилди.

– Давлатимиз раҳбарига бундай имконият ва шарт-шароитларни муҳайё этганликлари, биз, спортчи қизларга юксак эътиборлари учун миннатдорчилик изҳор этаман. Бор билим, иқтидоримни ўз мактабим, ватаним шуҳратини янада оширишга бағишлаш, стол тенниси бўйича баланд чўққлиларни забт этишга ваъда бераман,-деди 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Тозагул Холматова.

Тадбирга муайтай бўйича жаҳон чемпионлари Беҳзод Рустамов, Комил Олмосов, спортнинг каратэ, юнон-рум эркин кураш, самбо, бокс, ўзбек қўл жанг санъати каби турларида катта ютуқларга эришаётган болалар, ёш санъаткорларнинг кўргазмали ҳамда мусиқий чиқишлари ўзгача файз бағишлади.

Шу куни худди шундай тадбирлар 16,45-сон умумтаълим мактаблари ҳамда 26-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам ўтказилди.

Н.МЕҲРАНГИЗ, Б.ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 31/03/2017 06:22;   Просмотров: 1672
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку