Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ПОЛВОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тумандаги 1-сон БЎСМ спорт залида Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрийлар ва ногиронлар Бирлашмаси туман бўлинмаси ҳамда 1-сон БЎСМ маъмурияти ташаббуси билан "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч!" шиори остида кураш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Бирлашманинг вилоят бўлими раиси Э.Мавлонов, фахрий байналминалчи-жангчилар Ш.Каримов, Ж.Турсунқуловлар сўзга чиқиб, ёшларни Ватанга садоқат, муҳаббат руҳида тарбиялаш, диёримизнинг ҳар бир қарич сарҳадларини кўз қорачиқидек асраш муқаддас бурчимиз эканлигини уқдирдилар. Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Ўзаро муросасиз ва кескин ўтган мусобақа ғолиб ва совриндорларига ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ж.ЖАББОРОВ, Ўзбекистон "VETERAN" жангчи -
фахрийлар ва ногиронлар Бирлашмаси туман бўлими раиси


Дата добавления: 18/01/2019 15:39;   Просмотров: 978
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку