Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҒОЛИБЛАРГА ФАХРИЙ ЁРЛИҚЛАР БЕРИЛДИ

Яқинда вилоят БЎСМда спорт коллежлари талабалари ва бошқалардан иборат вилоятимиз спортчилари қатнашиб зафар қучдилар. Шахсий биринчиликда 3 та биринчи (ўғил болалар), 4 та иккинчи (1 та қизлар ва 4 та ёшлар) ва 15 та учинчи (7 та қизлар ва 8 та ёшлар) совринли ўринларни эгаллаб, 22 медални қўлга киритдилар.

2015 йили ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Жаҳоной Туркманова даслабки учрашувларда ғалабага эришиб, мусобақанинг ҳал қилувчи финал беллашувида Бухоро вилояти вакили спорт устаси Нилуфар Раҳмонова билан куч синашиб ўз имкониятидан фойдалана олмади. Натижада иккинчи ўрин билан кифояланди.
Хуллас, туманимиз спортчи қизлари мусобақада муваффақиятли қатнашиб, учта бронза медали соҳиби бўлдилар. Равонак касб-ҳунар коллежи талабаси Озода Шодиева (68 кг гача оғирлик тоифасида), Гулобод касб-ҳунар коллежи талабаси Азиза Усмонова (72 кг гача оғирлик тофасида) ва Самарқанд шаҳар педагогика коллежи талабаси Зулфизар Расуловалар (48 кг гача оғирлик тоифасида) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилдилар.
Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон самбо Ассоциациясининг медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Жавҳар ЖАББОРОВ,
олий тоифали мураббий


Дата добавления: 31/03/2017 15:59;   Просмотров: 1609
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку