Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ГИЛАМДА ҚИЗЛАР

Яқинда Тошкент шаҳридаги "Динамо" спорт комплексида 1999-2001 йилларда туғилган қизлар ўртасида кураш бўйича республика чемпионати бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг турли вилоят ва шаҳарларидан 100 нафардан ортиқ спорт маликалари ўз вазн тоифаларида гиламга чиқиб, ғолиблик учун беллашишди. Вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган Тайлоқ, Самарқанд, Паст Дарғом туманлари, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари курашчи қизлари ҳам мусобақада муносиб қатнашди. Қувонарлиси, улар мусобақада 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларни қўлга киритишди.
Ушбу мусобақада туманимиздаги 21-умумтаълим ўрта мактаби спорт залида кураш билан шуғулланувчи спортчи қизлардан Бастагул Дўстмуродова 72 кг. вазн тоифасида қатнашиб, бронза медали соҳиби бўлди. Шунингдек, мазкур мактабнинг 11-синф ўқувчиси Азиза Ҳамидова ва Оқмачит маҳалласи вакиласи Шаҳноза Аслиевалар ҳам беллашувларда рақибларига қаршилик кўрсатишди. Бироқ, ғолиблик насиб этмади. Шундай бўлса-да, мусобақадаги иштирок улар учун чиниқиш, келгусидаги чемпионатларга пухта тайёргарлик кўришда тажриба мактаби бўлди.

Т.ЮСУПОВ
Ж.ЖАББОРОВ


Последнее редактирование: 26/04/2019 15:57;   Просмотров: 1011
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку