Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЧЕМПИОНЛИК МУБОРАК!

Яқинда Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида спортнинг Муай-тай тури бўйича 2017 йилги жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз терма жамоаси сафида туманимиздаги 1 ва 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларидан иборат вакилларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувларда Шахруз Жўраев, Аслан Ортиқов, Шаҳриёр Жўраев, Темур Булаков, Шероз Холмирзаев, Сунатилло Рашидов, Шароф Садуллаев, Шерзод Эргашевлар ўз вазн тоифаларида чемпионатнинг олтин медалларини қўлга киритган бўлсалар, Темур Жабборов профессионал жанг ғолиби бўлди. Биз чемпионларимизни улкан ютуқлари билан муборакбод этамиз.

Т.ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 03/04/2017 13:00;   Просмотров: 1597
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку