Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Болалар спортига эътибор

бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгач, мамлакатда жисмоний маданият ва спорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги жисмоний маданият ва спорт ишларини ривожлантиришга кенг йўл очиб берди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 октябрдаги «Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори шу йўналишда ташланган энг муҳим қадамдир. Бунинг натижаси ўлароқ, таълим муассасалари ва бошқа турдаги жамоаларда спорт турлари бўйича тўгаракларни ташкил қилиш, улардаги машғулотларни ҳар томонлама такомиллаштириш йўлида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Болалар спортини ривожлантиришнинг энг муҳим омиллари ҳам белгиланганки, булар умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари жисмоний маданият дарсларига жиддий эътибор қаратиш, иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш, уларни спорт турларига йўналтириш, ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам ва изчил шуғулланишлари учун спорт машғулотлари жараёнини пухта ташкил этиш ва улар учун барча шароитлар яратиб бериш кабилардир.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бир неча йиллардан буён уч босқичли спорт мусобақалари тизими асосида «Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Универсиада" сингари беллашувларни ўтказиш ва бу мусобақалар тақвимидаги спорт турларининг йилдан-йилга ўсиб бориши, сўзсиз, болалар спортининг ривожланишида катта омил бўлиб хизмат қилмоқда. Болалар спортини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, жисмоний тайёргарлигига қараб танлов ўтказиш ва уларнинг жисмонан ривожланишига эътибор қаратишдир. Сўнгги пайтларда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида «Баркамол авлод» спорт мусобақалари таркибига кирувчи спорт турларидан 1-2-3- босқич мусобақаларида ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидан 40-50% ўқувчилар қатнашиб, ўз маҳоратларини ошириб келмоқдалар. Худди шу танловлар орқали бугунги кунда ўз ютуқларига эришиб келаётган талабалар ҳам талайгина. Жумладан, Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежи талабаларининг эгаллаган марралари характерлидир. Бу борада, жорий йилда, 312-гуруҳ талабаси Қудратой Наимова "Карате До" спорт туридан, 313-гуруҳ талабаси Шоҳрух Ахтамов спортнинг "Муай-Тай" туридан Самарқанд вилояти ҳокими кубоги учун бўлган беллашувда эришган ютуқлари таҳсинга сазовордир.
Болаларнинг спортга тайёргарлигини, жисмоний ривожланганлигини аниқлашнинг назарий асос ва тамойиллари илмий-тадқиқот йўналишларида бош омил бўлмоқда. Бу борада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти вилоятларда мавжуд ОТМ даги Жисмоний маданият факультетлари, Олимпиа академияси томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиши натижасида умумтаълим мактабларида хусусан, касб-ҳунар коллежларида «Жисмоний тарбия спорт машғулотлари назарияси ва спорт маҳоратини ошириш назарияси, услубияти» фанининг роли жуда катта. Бу, ўз навбатида, болалар спортини ривожлантириш борасида ҳам янги усуллар, спорт машқ тизимлари, спортчиларнинг умумий, ҳар томонлама ривожланишини таъминловчи ва назорат қилиб борувчи педагогик технологиялар юзага келиши учун замин ҳозирламоқда.

Даврон Адилов,
Гулобод ижтимоий-
иқтисодий коллежи Ёшлар иттифоқи етакчиси,
Рустам Аҳрорқулов, Ёшлар иттифоқи аъзоси


Дата добавления: 13/04/2018 16:17;   Просмотров: 1274
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку