Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АЗИЗ ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

Яқинда вилоят якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган БЎСМда дзюдо бўйича 1998-1999 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз жамоаси ҳам муваффақиятли қатнашиб, шахсий биринчиликда 2 та биринчи, 2 та иккинчи ва 4 та учинчи совринли ўринларни қўлга киритдилар.

Қувонарлиси шундаки, вилоятимиз жамоаси сафида иштирок этган туманимиз вакиллари миронқуллик Азиз Бафоев ва Миржамол Орзиевлар дастлабки беллашувларни кўтаринки руҳда ўтказиб, бирин-кетин ғалабага эришдилар ва чемпионатнинг финал қисмига йўлланма олдилар. Буни қарангки, 55 кг гача бўлган оғирлик тоифасида икки ҳамқишлоқ ўзаро рўбарў келишди. Бир-бирларини кураш усулларини яхши билганликлари туфайли беллашув кескин тусда ўтди. Шундай бўлса-да, Азизнинг қўли баланд келиб мамлакат чемпиони деган шарафли ном билан бирга олий ўқув юртига давлат гранти асосида ўқиш учун имтиёз соҳиби бўлди.
Чемпионат ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ж.ЖАББОРОВ Т.ЮСУПОВ
СУРАТДА: Чапдан ўнгга чемпион А.Бафоев, мураббий С.Раҳмонов ва кумуш медал соҳиби М.Орзиевларни кўриб турибсиз.


Дата добавления: 19/05/2017 15:32;   Просмотров: 1490
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку