Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"АЯКС" ИЛК ҚАДАМНИ ҚЎЙДИ

Меҳробод маҳалласи ўтган йил "Обод маҳалла" дастурига киритилганда, маҳалла ҳудудида футбол майдони барпо этиш учун ер ажратилган эди. Қисқа фурсат ичида тадбиркор Заробиддин Фозилов уни қуришга бел боғлаб, жорий йил 25 май куни ҳавас қилса арзигулик футбол ўйингоҳини қуриб битказди.

Бу эса маҳалла аҳли, айниқса, ёшларнинг узоқ вақт кутган орзуларини рўёбга чиқарди. Айни пайтда ёшлар бу ерда ўз жамоаларини шакллантириб, ўзаро ўйинлар ўтказиб келишмоқда. Яқинда Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та "Ташаббус"нинг спорт банди ижроси бўйича МФЙ раиси Н.Хуррамов ва ташкилотчи О.Насимовлар саъй - ҳаракати билан маҳалладаги 3 та футбол жамоаси, шунингдек, Миронқул, Янгижой ҳамда қўшни Нуробод тумани Сазоғон маҳалласидан таклиф этилган жамоалар ўртасида футбол бўйича очиқ турнир ташкил этилди. Мусобақа қизғин ва муросасиз беллашувлар остида ўтди. Меҳробод маҳалласида 2001-2002 йилда туғилган ёшлардан иборат "Аякс" жамоаси барча ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказиб, финалда Янгижой маҳалласининг "Янгибоғ" жамоасини 1:0 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолиби бўлди ва ғалаба сари илк қадамини қўйди. Тадбиркор З.Фозилов ўйин якуни бўйича ғолиб "Аякс" жамоаси ўйинчиларини моддий томондан рағбатлантирди. Келажакда "Аякс" жамоасига бунданда улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Абдусаид НИЁЗОВ,
Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежи ўқитувчиси


Дата добавления: 27/06/2019 13:36;   Просмотров: 898
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку