Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАҚСАДИМИЗ - ИНСОН САЛОМАТЛИГИНИ ТИББИЙ, ПСИХОЛОГИК ВА ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛАШТИРИШДИР!

Коронавирус инфекцияси инсоният учун жуда хавфли вирусли касалликдир. COVID-19 бўйича Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги билан биргаликда миллий қўлланма ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакатимизда ушбу қўлланма асосида инфекцияга қарши тадбирлар амалга оширилмоқда.

Коронавируслар - вируслар оиласига мансуб "Атипик зотилжам" (SARS) касаллигини чақирувчисига ўхшаб кетувчи вирус бўлиб, беморларда оддий шамоллашдан то ўткир оғир респиратор синдром (ТОРС) деб номланувчи оғир кечувчи касалликни келтириб чиқаради. "Атипик зотилжам" касаллиги ҳам 2002 йилда Хитойда келиб чиққан бўлиб, 37 давлатга тарқалган ва 8 мингдан ортиқ киши касалланган эди.
Янги коронавируснинг ҳусусиятлари ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб лабораторияларида ўрганилмоқда. Олимларнинг изланишлари натижасида касаллик қўзғатувчиси топилган бўлиб, ушбу вирусга "СOVID-19" номи берилди. https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-51269417
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг № 649/498 қарори билан Тошкент Тиббиёт Академияси бир гуруҳ ходимлари Самарқанд вилоятига Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Самарқанд вилоятига жорий йилнинг 27 май ойидан хизмат сафарига сафарбар қилинди. Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида ходимлар туманларга бўлинди. Келинг, Самарқанд тумани мисолида таҳлилий ёндошсак: Биз ишни дастлаб, Самарқанд туман марказий шифохонаси бош шифокори ўринбосари Меҳмонкулов Тўлқин ака билан шифохона бўлимларида Коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар билан танишиб чиқишдан бошладик. Шифохонада ишлар миллий қўлланма асосида ташкил этилган. Туман тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти ўрганилганда фуқороларга керакли ёрдам тўлиқ хажмда бажарилаётганлигини кўрдик. Жумладан, Самарқанд туман ҳокими Мавлонов Носир Мамарасулович бошчилигида фуқаролар уйларига ташрифлар уюштирилиб, вазият ўрганилиб чиқилди ва керакли тавсиялар берилди. Туман маҳаллаларида ўтказилган рейд иш фаолияти давомида шуни таъкидлаш мумкинки туман ҳокими бошчилигидаги 4 та сектор ва соғлиқни сақлаш бирлашмаси билан ташкил қилинган гуруҳ ходимларининг, шу жумладан, тумандаги 74 маҳалла фуқароларининг бирдамликда ишлаши бу касалликни, албатта, енгиб чиқишини таъминлайди.
Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, ҳозирги кунда бу вируснинг юқишидан кучли хавотирда бўлаётган шахсларда ўтказилган мулоқот ва кузатув натижасида ва Самарқанд туманида яшовчи аҳоли қатламидан коронавирусга чалиниш қўрқуви ва бунинг олдини олиш учун амалда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида иштирокчиларда қуйидаги ваҳимага солувчи фикрлар ва махсус фобия турларидан бири ёки бир нечтасини (деярли ҳар иштирокчида енгил-ўрта даража эпизодларида) кузатдик:
Патофобия - касал бўлишдан қўрқиш.
Амаксафобия - транспортда юришдан қўрқиш, бош тортиш.
Охлофобия- оломон ва одам гавжум жойлардан қўрқиш, бош тортиш ва бошқалар. Клиник мулоқот жараёнида яна бир нечта иштирокчилардан аникланишича, кучли қўрқиш ва ваҳима жараёнларида психосоматик симптомларнинг ҳам авж олаётганлиги таъкидланган ва кузатилган.
Иштирокчилардан коронавирусга чалиниш қўрқуви ва бунинг олдини олиш учун амалда қўлланилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги берилган саволга деярли барча иштирокчилар:
- Интернетдан бу касалликка чалинмаслик учун турли-хил маълумотларни ўқиш;
- қўлларни тез-тез совунлаб ювиш ва антибактериал воситалардан фойдаланиш;
- баданни тоза сақлаш, юқори нафас йўлларини тез-тез тозалаб туриш ва совунли сувда ювиш;
- Энг ҳавотирга ва ташвишга солаётган нарса бу - аҳоли гавжум бўлган жойларда юришдан мумкин қадар бош тортиш ва жамоат транспортларидан кам фойдаланишлик деб таъкидланган.
Шу кунларда Коронавирус туфайли асосан 2 турдаги фобия ҳам авж олмоқда.
1. Мизофобия - бу ифлосланган, кир нарсалардан касаллик юқтириб олишдан қўрқиш;
2. Гермофобия - микробларни юқтириб олишдан қўрқишдир. Ҳар иккала фобия ҳам белгилари жуда ўхшаш. Қўлларни тинимсиз юриш, маска ниқобларда, махсус формаларни кийиш, кўчага чиқмаслик ва хокозо.
Биз таъкидлаётган маҳсус фобия тури ҳозирги кунга келиб инсонларда бор бўлган фобияни эмас, балки, ўрганилаётган янги фобияни, яъни махсус фобия-коронавирусофобия турини келтириб чиқармоқда. Энг муҳими ушбу коронавирусофобия тушунчаси ўринли бўлиши учун шахсда қуйидаги клиник мезонлар кузатилиши талаб килинмоқда;
Нафас олиш тизимида ҳеч қандай касаллик симптомлари (аломатлари) кузатилмаган шахс ёки шахслардан;
- узоқ масофада бўлиш;
- олдида ҳам ниқоб тақиш;
- бутунлайин ижтимоий алоқани узиш;
Ушбу 3 аломатлар узоқ муддат ва кучли ваҳима ҳиссиётини туғдирса коронавирусофобия бошланган деб такидлашимиз мумкин.
Умумий қилиб айтганда ушбу фобияларнинг ортиб бориши билан биргаликда шахсларда обцессив-компульсив синдромлар, хавотирли - фобик синдром ташхислари билан тиббий (клиник) психологлар ва психотерапевтлар томонидан ўзига хос нейропсихологик текширувлар ўтказиш орқали ташхис қўйиш ва тиббий-психологик даво чораларини кўришни ва ўз вақтида амалга оширишни тақозо қилади. Бундай чора - тадбирлар самараси Самарқанд вилоятининг айнан Самарқанд, туманларида 30 май куни карантинда бўлган ва батамом соғайиб чиққан фуқаролар сони кундан кунга ошиб бораётганлиги фикримизнинг исботидир. Азиз самарқандликлар, ҳар биримиз ўз уйимизда фарзандларимиз билан бахтиёр яшаш, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш ва уйда қолиш талабларини унутмайлик!

А. ИМАМОВ,
Тошкент тиббиёт академияси Магистратура бўлими
бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Тўрон ФА
академиги, Самарқанд вилоятининг Самарқанд
тумани бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзоси, доцент

Расулбек ПОЛВАНОВ

Тошкент тиббиёт академияси психологи,

Самаріанд вилоятининг ПастдарІом  тумани бґйича Республика ишчи гуруµи аъзоси, докторант.


Дата добавления: 05/06/2020 16:49;   Просмотров: 834
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку