Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 19 - мартдаги "Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалашини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг№7-сонли йиғилиш баёни"да берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Вилоят Саломатликни тиклаш шифохонасида ҳамда "Дўстлик" ёзги оромгоҳида 14 кунлик карантин ташкил этилиб, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан 14 кунлик карантин ташкил этилган шахслар ва бошқа ҳудудда яшовчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳар куни тегишли мутасадди ташкилотларга берилиб борилди. Туман ҳудудида коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш мақсадида тумандаги тиббиёт муассасалари, санатория ва бошқа муассасаларда ташкил этилган 14 кунлик карантинда бўлган фуқароларни доимий яшаш жойларига етиб олишлари тизимли ташкил этилди.
Тумандаги барча кўнгилочар объектларда, шу жумладан тунги клублар, гўзаллик салонлари ва комьпютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турларини коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгунига қадар тўхтатиб туриш юзасидан тавсиялар берилди.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш маркази билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ туман фуқаролари соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида, одамлар йиғиладиган тўй маросимлари ҳамда туман ташкилотлари ва корхоналарда мажлис йиғилишларини бекор қилиш, умуман ўтказмасликни тавсия қилиш чоралари қўрилди.
Туман тиббиёт муассасалари, санатория ва бошқа мослаштирилган жойларда даволаш ҳамда карантин тадбирларини ташкил этиш ва назоратини амалга ошириш учун масъулият билан ёшдошилмоқда.
Туман ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида барча давлат ва нодавлат таълим муассасалари (боғчалар, мактаблар ва бошқа) нинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Тумандаги барча ташкилот ва корхоналарда, хусусан, супермаркет ва магазинлар, бозорлар, масжидлар тарихий обидалар, автобус ва йўналишсиз таксилар ҳамда маҳаллаларда дезинфекция ишлари амалга оширилди.
Барча амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни дезинфекция ишларига раҳбарлик ҳамда амалий ишларни мувофиқлаштириш мақсадида вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида кеча-кундуз ишлайдиган маслаҳат гурухи Штабига ўз вақтида ва сифатли етказилмоқда.
Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази туман мутасадди ташкилотлари билан биргаликда бозорларда, савдо мажмуалари ва дўконларда фуқаролар томонидан ижтимоий масофа (2 метр) сақланишини таъминлаш, кириб-чиқиш жойларида дезинфекция йўлакчаларини ва тўсиқларини, қўл ювиш учун қўшимча жойларни ташкил этиш ҳамда пирометрлар ва антисептик воситалари билан жиҳозлаш ва бошқа санитария-гигиена қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда зарур шарт-шароитлар ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Самарқанд вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорат инспекцияси бошқармаси туман филиали томонидан бозорларда, савдо мажмуалари ва дўконларда санитария-гигиена талабларини бузган сотувчиларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) мувофиқ жавобгарликка тортиш масаласи кўрилмоқда ва амалга оширилмоқда ва бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар куни вилоят СЭО марказига ва тегишли мутасадди ташкилотларга берилиб борилмоқда. Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олишга қаратилган барча чекловчи чоралар жорий йилнинг 15-июнига қадар узайтирилганлиги маълум қилинди. Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда туман (шаҳар)лар "қизил", "сариқ" ва "яшил" ҳудудларга ажратилган бўлиб, туманимиз "Сариқ" ҳудудлар тоифасига киритилганлиги сабабли, "Сариқ" ҳудуд тоифасига ўтказилган туманимизда нималарга рухсат берилди?
Самарқанд туман "қизил" ҳудуддан "сариқ" ҳудудга ўтганлиги сабабли, қўшимча равишда яна 10 та фаолият турига рухсат берилди:
- автомашиналар ювиш шохобчалари фаолияти,автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;
- ноозиқ овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти;
- йўналишсиз таксида йўловчи ташиш: Бунда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлганда, шунингдек, йўловчилар автотранспорт воситаси салонининг орқа ўриндиғига ўтказилганда, фақат ўз ҳудудида ҳаракатланишига рухсат берилади;
- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти:Сартарошхона ва гўзаллик салонлари - хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари - тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки 2 та оддий ниқоб), юзини тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда, "1 та хизмат кўрсатувчи шахс - 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлашга рухсат берилади;
- хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
- меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
- парк ва истироҳат боғлари (аттракционлар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09:00 дан 20:00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;
- автомототранспорт воситалари ҳадовчиларинитайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса сантария талабларига риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим);
- давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолиятига рухсат берилади;
- автотранспорт воситалари (стикерсиз), мототранспорт (скутер) ва велосипед ҳаракати 06:00-22:00 оралиғида рухсат берилмоқда.
Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи О.А.Бойқобилов ҳамда Жамоатчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи Р.Р.Курбановлар бошчилигида тумандаги барча маҳаллаларда мунтазам равишда кучайтирилган дезинфекция ва санитария-тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Туман СЭО маркази ахборот хизмати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.