Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЭЗГУЛИК АЛБАТТА ҚАЙТАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида гемотология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогемотологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-4592 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши томонидан мамлакатимизда "Эзгулик албатта қайтади" шиори остида хайрия қон топшириш донорлик акцияси ўтказилиши режалаштирилган. Онкогематологик касалликларга чалинган беморларга беғараз ёрдам бериш ҳамда ёшларимизда халқимизга хос бўлган олижаноблик ва бағрикенглик туйғуларини шакллантиришга қаратилган қон топшириш акцияси вилоятдаги турли ташкилотларда бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси қон қуйиш хонаси ходимлари ҳам азиз ва элсевар туман аҳлини бу акцияда фаол қатнашиб қон топширишга даъват этади.

Ш.ЖАЛИЛОВА,
вилоят қон қуйиш маркази врачи
М. БЕРДИЕВА,
туман қон қўйиш хонаси мудири


Дата добавления: 15/06/2020 15:35;   Просмотров: 763
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку