Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар эгаллашларига кўмаклашиш, турли хил қатламга мансуб ёшларни қамровини ўз атрофига бирлаштириш борасида Республика Ёшлар иттифоқи том маънодаги йирик, ҳозирда ёшлар ҳаёти учун қулай ва севимли бир ташкилот сифатида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.
Зеро ёшлар бизнинг келажагимиздир. Уларнинг бахту саодати ва иқболи йўлида ҳормай-толмай хизмат қилиш бизу сизнинг энг буюк вазифаларимиздан бирига айланди. Ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда. Юқоридаги фикр ва мулоҳазаларнинг ҳаётда ўз исботини топиши мақсадида Республика ёшлар иттифоқи туман ташкилоти томонидан яна бир амалий ишга қўл урилди. Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус касб-ҳунар коллежи маъмуриятининг мурожаатига асосан бир гуруҳ ёшларга яна бир маротиба Республика Ёшлар иттифоқининг низоми, ушбу ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, ташкилот тизимида ўз фаолиятини олиб бораётган тўгараклар фаолиятига доир давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбати давомида касб ҳунар коллежи ўқитувчиси Н.Рахимова, талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. ўтказилган суҳбат жараёнида 7 нафар имконияти чекланган ёшлар туман бўлинмасида фаолият олиб бораётган тўгаракларга қатнашиш истагини билдиришди. Уларнинг бу истаклари шу жойнинг ўзида ҳал этилди.
Н.МАЛЛАЕВА, жамоатчи мухбир
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.