9-умумтаълим ўрта мактабида O'zLiDeP туман кенгаши томонидан "Yoshlar- kelajagimiz" Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар билан мулоқот ташкил этилди.
Унда партиянинг туман кенгаши ходимлари ва депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий саводхонлигини ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, мазкур партиянинг жамиятда тутган ўрни ҳақида ёшларга етарлича тушунчалар берилди.
- Бугун мамлакатимизда ёшлар учун кенг имкониятлар яратилди, - деди партия туман кенгаши раиси А. Умаров. - Уларнинг чиқур билимга эга бўлишлари, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари, тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳукуматимиз эътибор марказида. Бугун бизнинг олдимиздаги энг асосий вазифа эса уларни тўғри йўнатириб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир. Ана шунда ёшларимиз эришаётган муваффақиятлар қамрови кенгайиб боради.
Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
М.СОБИРОВ,
O'zLiDeP туман кенгаши ижрочи котиби
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.