Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

УСТОЗ ВА ШОГИРД

Устоз деганда, мурғак қалб қўлига қалам тутқазиб, чин кўнгилдан савод ўргат, ноёб истеъдод эшигини очиб, ибтидо ва интиҳо моҳиятини етказадиган улуғ инсонлар кўз ўнгимизда гавдаланади.

Шогирд устози туфайли илоҳий қудрат олгандан кейин маънавий дунёсини бойитиб борар ва илм тушунчаси онгини сеҳрлаб қўяр, қоронғи бўлган саҳифалар сари етаклар, уйқусиз кечаларда соатлаб маълум соҳа билими илдизларини теран ўрганиб, миллат келажаги, юрт тинчлиги йўлида меҳнат қилишга интилади.
Шунда ўзига хос тафаккур, миллий-маънавий қадриятларга эга бўлади. Шу юртга туғилганидан, эли учун хизмат қилаётганлигидан ифтихор туйғусига тўлади. Илм, истеъдоднинг буюклиги шундаки, жозибадор ҳаёт қирралари кишини ўзига ром этади. Мушоҳадалар юритади. Сабр-тоқат этагини тутиш нурга, ёруғликка интилтиради. Синчковлик ва масъулият билан ўқишга ёндашиш натижасида қўриқ ерларини очишга муяссар этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев нинг 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришга қаратилган бешта тамойил – Ҳаракатлар стратегиясида таълим ва фан соҳасини ривожлантириш йўналишидаги устувор вазифаларни сифатли бажариш учун узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли кадрлар тайёрлаш вазифалари белгиланган.
Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида устозу шогирдлик занжири ана шундай баркамоллик чўққиларини забт этишда камарбаста бўлмоқда .
Туманимизда бундай изланувчан, ташаббускор жонфидолар анчагина. Буларга мисол қилиб 7-мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси Зуҳра Ашурова, 16-мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зарина Олимова, 27-мактабдан она тили ва адабиёт ўқитувчиси Г.Умарова, шу мактаб бошланғич синф ўқитувчиси М.Қосимова,44-мактабдан бошланғич синф ўқитувчиси З.Насриеваларни, уларнинг келажаги порлоқ шогирдларидан Гулрух Насриддинова (14-мактабдан), Азиза Ҳамидова (21-мактаб), Наврўза Файзуллаева (49-м)ларни фахр билан тилга олишимиз мумкин. Шоир айтганидек:
Касби-бурчи дейдиган бор, мен учун у – фидокор,
Бешта панжа баробармас, устозгинам жоннисор.
У туфайли мен яшашдан ҳамишалик бахтиёр,
Дилбар ҳаёт салмоғида бахти бекам мумтозим,
Болаликдан то тирикман эъзозлигим устозим.

Абдураҳим НАИМОВ, 23-мактабнинг нафақадаги ўқитувчиси


Дата добавления: 02/10/2017 16:31;   Просмотров: 1421
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку