Ўзбекистон мустақиллигининг шонли 27 йиллик байрами арафасида вилоят ҳокими Э.Турдимов барча оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва рассомлар, шоир ва ёзувчилар ҳамда маданият соҳасининг бошқа вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этди.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган учрашувда сўзга чиққан вилоят ҳокими давра қатнашчиларини байрам билан табриклар экан, вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида уларнинг тутган ўрни ҳақида гапирди.
Учрашувда сўзга чиққанлар ҳам мамлакатимизда мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида фикр юритдилар.
Вилоятимизнинг таниқли санъат дарғалари Мардон Мавлонов, Эркин Қайтаров, Асадулло Атоуллаев, Сафия Сафтарова ва бошқалар томонидан ижро этилган дилрабо қўшиқлар ва жозибали рақслар байрамолди тадбирига файз киритди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, «Ёшлик» журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ раҳбарлигида ташриф буюрган таниқли шоир ва ёзувчилар, узоқ йиллардан бери АҚШда яшаб ижод қилаётган Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист, асли самарқандлик Тамара Каттаеваларнинг ташрифи ва бадиий чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.
Х.ҲАМРОЕВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.