Туман ҳокимининг такрор ташрифлари ва амалий ишлари билан Қорасув маҳалласида ҳудудий дастурга мувофиқ 8-умумтаълим мактаб биноси тубдан янгиланди.
Барча замонавий жиҳозлар, жумладан 14 та компьютер жамланмаси, кафолатли иситиш тизими билан таъминланган кўркам бино ва 1-4 синф ўқувчиларига мўлжалланган қўшимча филиал 2018-2019 ўқув йили бошида тантанали равишда очилди.Қурилиш ишлари «Мотрид-агротехсервис» агрофирмаси раиси С.Ҳамидов, моҳир уста бинокор Р.Облоқулов ҳамда маҳалла аҳли сайъ -ҳаракати билан амалга оширилди. Қорасувликлар учун «Билимлар куни» ҳақиқий унутилмас байрамга айланди. Мактаб директори Қумрия Шарипова, маҳалла фаолларидан М.Пўлодов, А.Абдураҳимов, М.Абдушукуров ва бошқалар ҳокимлик, ҳомий ва бунёдкор инсонларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.