Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАҲРИРИЯТ УЧУН ЯНГИ БИНО

Мустақил диёрда байрамлар ярашади, деганларидек, туман ҳокимлигининг нашри “Гулобод тонги” газетаси таҳририяти учун қўшалоқ байрам бўлди.

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида таҳририят ва “Китоб олами” савдо мажмуасининг янги-икки қаватли биносининг очилиш маросими ва газета нашр этила бошлаганига 60 йил тўлиши муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Фармон Тошев бошчилигида вилоятдаги барча туманлар газеталари муҳаррирлари, республика оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги махсус мухбирлари, вилоят телерадиокомпанияси вакиллари, туман фаоллари иштирок этишди.
Янги бинонинг пастки қисмида “Гулобод китоб олами” ва “Кафе-бар” жойлашган бўлиб, юқори қаватда эса “Гулобод тонги” газетаси жамоаси ўз иш жойига эга. Бу ерда ҳар бир ижодий ва техник ходимлар учун қулай иш ва дам олиш шароитлари яратилган. Меҳмонлар ва фаоллар қулайликлар билан танишиб, ижодий жамоага омадлар тилашди.
Бўлиб ўтган тадбирда ушбу бино қурилишида фаоллик кўрсатган “Бинокор” масъулияти чекланган корхона жамоасига, таҳририят ходимларига туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотлар, таҳририятнинг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалари топширилди. Шуниси диққатга сазоворки, қутлуғ 60 йиллигини муносиб кутиб олган, умрининг 40 йилини матбуотга бахшида этган таҳририят масъул котиби, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, шоир Нормамат Олимовга таҳририят жамоаси ва кўзи ожизлар жамияти туман бошқарувининг қимматбаҳо тўнлари туҳфа этилди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Қодиров қатнашди ва сўзга чиқди.

Н.МУҲАММАД


Последнее редактирование: 27/07/2017 14:52;   Просмотров: 1543
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку