Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ШУНДАЙ ЙИҒИН БЎЛСИНКИ...

Дунёнинг шодлиги йиғилса бутун,
Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун,

- деганда нақадар ҳақ эдилар Одам уш-шуаро Абу Абдуллоҳ Рўдакий. Шундай йиғин бўлсаки, кўнглингга яқин кишилар билан дийдорлашсанг, руҳингга эш суҳбатлашсанг...
Алқисса, Аллоҳнинг инояти ва марҳамати ила ана шундай анжуман курраи арз сайқали ҳисобланмиш кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандда жорий йилнинг 14-16 ноябр кунлари бўлиб ўтди. Бу анжуман расмий кўринишда журналистларимиз томонидан атрофлича ёритилди. Анжуманнинг "ҳолу қоли" (унда қатнашган муҳтарам устозлар, 5 та қардош мамлакатлардан ташриф буюрган ёш ижодкорлар ҳақидаги маълумот) кўпчиликка таниш бўлса керак. Икки оғиз таассуротлардан гапирсак...
Туркий тилли ёшлар анжуманига Мавлоно Румий қўним топган муборак замин - Кўниядан ташриф буюрган ёш истеъдодли турк шоири Али Октай Ўзбейрак билан танишиб, анжуман давомида ҳамсуҳбату ҳамроҳ бўлганимдан бағоят мамнун бўлдим. Али Октай Ўзбейроқ (Меҳриноз Аббосова таъбири) ҳақиқатда ҳам руҳан, қалбан ўзбекроқ эканлар. Бу инсондаги самимият, очиқкўнгиллик, теран мулоҳазакорлик, ҳаррофлик (хушсуҳбатлик) хислатлари кишини ўзига тортади. Зерикмайсиз, у киши билан вақтнинг ўтганини сезмай қоласиз. Али Октайнинг ҳассос шеърияти - энди бу бошқа мавзу...
Али Октай Бейнинг энг севган ва тез-тез такрорлаб турадиган бир байтлари бор экан:
Turan eli var olsun,
Tanr- tьrk'е yar olsun...
(Турон эли бор бўлсин, Тангри туркка (бутун туркий қавмга мансуб халқларга) ёр бўлсин!)
Икки кун давомида кўпгина масалалар хусусида суҳбатлашдик, фикр алмашдик, ҳатто латифалар айтиб бир-биримизни кулдириб ҳам турдик. Гўёки неча йиллик қадрдондай сеза бошладик ўзимизни. Суҳбатлар асносида Али Октай Бей бот-бот мени Туркияга таклиф қилар, Туркияни айлантириш ўзининг зиммасида эканлигини таъкидлар, мен - да розилигимни изҳор этар эдим (Аллоҳ насиб айласин!). Вақт ўтавераркан, кўнгилда аллақандай хижиллик тобора мустаҳкамроқ ўрнаша бошлади. "Айрилиқ они яқиндур, кема йўл бонгин чалур" (Эркин Воҳидов)
Ҳа, келди ўша "он". Мени бағрига қаттиқ босиб: Мен сени жуда соғинаман - деди.
Табиийки, мен ҳам! - дедим. Ўрганиб қолибмиз...

А.САБРИЙ


Последнее редактирование: 23/11/2018 15:38;   Просмотров: 1123
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку