Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

РУҲИЙ БОЙЛИКЛАРНИНГ ДУРДОНАСИ

Инсонларда билим ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Китобларда акс этган билимларни ўзлаштириш, мутолаа қилиш асосида ёшлар тафаккурида билим ҳосил бўлади Ҳозирги вақтда ахборот коммуникация соҳаси шиддат билан ривожланмоқда.

Оммавий ахборот воситалари - телевидение, радио, интернет, компютер, мобил телефон кундалик ҳаётимиздан чуқур жой олмоқда. Биз ўқитувчилар ана шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, мамлакатимизда ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишни кучайтириш, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев: «Инсон маънавий оламини бойитишда ўлкан таъсирга эга бўлган китоб ҳақида сўз очилган экан, шу билан боғлиқ муҳим бир масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Яъни бугунги кунда жамиятимизда китобхонлик даражаси қандай? У бизни қониқтирадими? Ким кейинги пайтда қайси китобни ўқиди, фарзандларимизга қандай китоб олиб бердик?»
Мен ўқитувчи сифатида тан олишим керакки, жуда ўринли саволлар. Минг афсуски, бу саволларга ижобий жавоб беришимиз мушкул.
Инглиз файласуфи Томас Карлей (1795-1881) шундай насиҳат қилган экан: «Ўқишга ўрганинг - бу, сиз тасаввур этгандан кўра қийинроқ масала. Ўқиганда ҳам синчковлик билан, ҳалоллик билан ва ўзингиз хаёл қилганингиз эмас, балки ҳақиқатан қизиққан соҳангизни, ўзингиз иш олиб бораётган жабҳага нимани бирдан-бир мақбул деб топсангиз - ўшани қўлингиздан келганча буюк самимият билан ўқинг».
Ҳа, китоб билан мулоқот - киши ақлий камолотининг олий ва беқиёс шаклидир.
Аммо биз, ўқитувчиларни ташвишга солаётган нарса - бу қишлоқларда кутубхоналар бўлмаслигидир. Масалан, мен Чунгул қишлоғидаги 51-ўрта мактабда рус тили ва адабиётидан дарс бераман. Шогирдларимга бадиий асарларни мутолаа қилишни тавсия қиламан. Лекин улар китобларни маҳалланинг қаеридан олсин?
Афсуски, бу муаммо туманнинг барча қишлоқларида мавжуд. Қани эди, магазинлар ёнида китоб дўконлари ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилса. Ўйлайманки, бу масала ижобий ҳал бўлади.

И.РАСУЛОВА,
51-сон мактаб ўқитувчиси


Дата добавления: 19/10/2018 15:34;   Просмотров: 1025
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку