Бугун қайси даврада бўлманг, тўйларимизни ўта дабдабали, исрофгарчиликларни ҳаддан зиёд бўлаётганлиги ҳақидаги баҳс-мунозараларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Муҳтарам Юртбошимиз ҳам ижодкор зиёлилар билан бўлган учрашувда бугунги тўйларимизни қаттиқ танқид қилиб, уни тартибга солиш бўйича ҳаттоки, давлат миқёсида қарор чиқарилишини таъкидладилар.
Албатта, фуқароларимиз булардан ўзларига тегишли хулосалар чиқариб олмоқдалар. Яқинда “Навобод” маҳалласи фуқароси, тадбиркор Шуҳрат Облоқулов кўркам ҳовлисида ўзининг фарзандига қўшиб, 5 нафар кам таъминланган оилалар ўғилчаларини ҳам хатна тўйини қилди. Тўйболаларнинг ҳар бирига қимматбаҳо совға-саломлар улашди. Бундан уларнинг ота-онаси, маҳалла аҳли ҳам хурсанд бўлди. Ҳа, нафсиламрини айтганда даромадимиз кўп бўлса, лоақал мана шундай меҳр-мурувватга лиммолим маъракалар ўтказсак арзийди.
Тошпўлат ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.