Равонакдаги 2-маданият уйи ва аҳоли дам олиш клубида туман халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Равонак маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси Ориф Тўраев олиб борди.
Кун тартибида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг топшириғига асосан республика ҳудудидаги ҳар бир мактабда Оила маркази билан ҳамкорликда мактаб ота-оналар университетини ташкиллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан 33-мактаб директори Мамлакат Равшанова сўзга чиқиб, мактабда она-оналар университетини ташкил этиш Низоми, ота-оналар университети жамоатчилик Кенгашини тузиш таркиби, унинг фаолияти, бундан кейин ота-оналар жамоатчилик Кенгашининг туман халқ таълими бўлимига тавсиясига биноан демократик йўл билан мактаб директорини бундан кейин лозим бўлса ишдан четлаштириш ёхуд ишга қўйилиши устида маълумот берди.
Шундан сўнг, йиғилишда 7 нафардан иборат таркибдаги ота-оналар университети жамоатчилик Кенгаши сайланди. Мазкур Кенгаш раиси навбатдаги ўз йиғилишида сайланиши тўғрисида йиғилганлар ошкора маълумотга эга бўлдидар. Кенгаш мактабда мустакил фаолият кўрсатиб, таълим-тарбияни замон талабига мувофиқ этиб йўлга қўйишга ҳаракат қилиши тушунтирилди.
Навбатдаги масала бўйича туман Оила марказининг раиси Гулбаҳор Жумаева сўзга чиқиб, Оила марказининг бугунги олиб бораётган вазифалари ҳақида, халқ депутатлари туман Кенгашининг 29-Равонак сайлов округидан сайланган депутати Раҳимжон Наимов ҳозирги пайтда ўқитувчилар олдига қўйилган долзарб масалалар, китоб мутолааси ҳақида тўхталиб ўтди.
Йиғилишга қатнашган 250 нафардан кўпроқ ота-оналар ўзларини қизиқтирган турли масалалар бўйича музокарага чиқдилар ва савол-жавоблар орқали фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Мактабда ташкил этилган ота-оналар университети барчага манзур бўлди.
Р.НАИМОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.