Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАНМАНЛИК ҚАЧОНГАЧА?

Баъзи маҳаллаларда “Мен” дея кўкрагига уриб, фаоллар насиҳатини қулоғига олмайдиган “ман- ман”лар сони кўпайган. Хўш, уларнинг мушугини пишт, дейдиган, тартибга чақирадиган йўқ-ми?

Бор!.. Маҳалла, унинг раиси ва фаоллар. Қачонгача бундай кимсалар керилиб юради? Бунинг учун маҳалла оқсоқоли қонунни пухта билган, шунга биноан иш кўрадиган, қўрқмас бўлиши керак. Негадир кўпинча улар андиша қилишади. “Андиша”нинг номини қўрқоққа чиқарадиганлар эса кўчани торайтириб, 3-4 ва ҳатто 5 метр ташқарига чиқиб панжара қуриб олишади. Нима эмиш, гулзор қилармиш!.. Ўзингга тегишли ерда панжара қилиб, гул экавер.
Ариқларни эгаллаб, устига темир ёпган, уй қурган ҳар қандай чиқит-у ахлатларни сувга ташлаётганларини кўриб сувга ачинасиз, сувни ифлослантириш катта гуноҳ эканлигини унутишган чоғи. Э, улар увволни билишадими?
Таклифим туман миқёсида алоҳида комиссия ташкил этилса. Унинг таркибига солиқ, ҳуқуқ-тартибот, экология, МЧС, маҳалла раислари киритилса. Кўкрак кериб, ҳеч кимни назарига илмайдиганлар ишларини қоғозга туширишса ва муддат беришса. Муддатида камчиликни бартараф этмагани учун яхшигина жарима солишса, шундагина ақлларини ишлатишар.
Ҳар гал чўнтагидан пулини давлат кассасига тўлашни ким ҳам ёқтиради, дейсиз?!

Абдуманнон АБДУРАҲИМОВ,
Хаймари поён


Дата добавления: 21/04/2017 10:48;   Просмотров: 1509
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку