Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш

Ҳар куни эрталаб ишга борадиган, ёш боласи бор ота-оналар учун МТТ муассасаларининг борлиги энг яхши ёрдамчи. Ҳар ҳолда фарзандлари қаровсиз қолмайди, эрталабдан кечгача ишончли қўлларда бўлади, қорни тўқ, вақтида ухлайди. Бунда эса тарбиячиларнинг хизмати беқиёсдир.

Албатта, гап МТТларни ривожлантириш ҳақида борар экан, айтиб ўтиш лозим, тарбияловчилар болага эрталабдан кечгача кўз-қулоқ бўладиган энагаларгина эмас, балки шу билан бирга уларнинг вақтини қизиқарли ва мазмунга бой ўтиши учун ҳам масъулдирлар. Боланинг эрталаб хархаша қилмасдан боғчага келиши тарбиячиларнинг маҳорати ва хушмуомалалигига боғлиқлигини унутмаслик лозим. Бунда улар билан ўтказадиган турли ўйинлар ва машғулотлар алоҳида ўрин эгаллайди.
Дарҳақиқат, айни шу мақсад йўлида бугун таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим соҳасида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол тарзда ўсишига қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Жумладан, болажонларни ҳар тамонланма етук тарзда камол топиши учун муассасаларда шахмат, шашка, бадиий гимнастика, қўл меҳнати тўгараклари, тил ўргатиш, мусиқа машғулотлари йўлга қўйилган. Лекин таъкидлаш лозимки, бу каби шароит ва имкониятлар барча мактабгача таълим муассасаларида бирдек яхши эмас, баъзан машғулотлар қоғозда бор, амалда йўқ, айрим кўргазмалар болалар учун эмас, гўёки ташқаридан келадиган меҳмонларга мўлжаллангандек хўжакўрсинга эканлиги ҳам муболаға эмас.
Худди мана шундай камчилик ва муаммоларнинг борлиги сабаб айрим ота-оналар фарзандларининг келажаги учун ўз маҳалласидаги МТТлар қолиб, йўли узоқ, нархи қимматроқ бўлса ҳам уларни шаҳар боғчаларига беришни афзал билишади.
Шу ўринда ҳақли бир савол пайдо бўлади. Нахотки ота-оналарга қулай ва осон бўлиши учун мана шундай шарт-шароитни қишлоқ ва маҳаллалардаги МТТларда ҳам жорий қилишнинг имкони мавжуд бўлмаса.
Тўғри, ўтган 1-2 йил ичида давлат шерикчилиги асосида барча шароитларга эга ҳар тамонланма талабга жавоб бера оладиган хусусий МТТлар ташкил этилмоқда, бу эса соҳага берилаётган эътибор натижаси десак муболаға бўлмайди. Бироқ ота-оналар-чи, бундан қанчалик мамнун ёки...?

Шаҳзода АБУЛХАЙРОВА,
24-МТТ тарбиячиси


Дата добавления: 27/12/2019 13:19;   Просмотров: 869
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку