Мактабимизда "Бир болага бир китоб совға" акцияси ўтказилди.
Мактаб ҳовлиси ота-оналар билан гавжум бўлди. Болаларнинг юзларида табассум. Қалбларда байрам шукуҳи мавж урмоқда. Акция доирасида ўтказилган тадбир болаларга бир олам қувонч бахш этди. Ота-оналар "Боланинг бир қўлига нон беринг, бир қўлига китоб" деган нақлга амал қилишиб, фарзандлари истаган китобларни харид қилишди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ эканлигини эътироф этганди. Бу ёш авлодни китобхонликка чақиришнинг жарангли бонги, чақириғи бўлди. "Бир болага бир китоб совға" акцияси ўтказилган кун ўқувчилар учун ҳам, биз, педагоглар учун ҳам энг қувончли кун бўлди.
Мунира ЮНУСОВА,
1-умумтаълим мактаб ўқитувчиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.