Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КИТОБ - БЕБАҲО МАЪНАВИЙ БОЙЛИК

Китоб - донишманд "бобо", эртакчи "момо", қалбга эзгуликни сочувчи зиё. Китоб - меҳрибон ота, мушфиқ она, беғараз содиқ дўст, ҳамсуҳбат, ҳамхонадир. Китоб - беминнат устоз, буюк муаллим. У илоҳий неъмат, абадиятдир.

Ҳозирги ривожланган замонда ҳамма компьютер олдида соатлаб ўтиради, телевизор кўришни афзал кўради. Америкалик олим Нил Гейман олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатди-ки, яқин орада китоб ўқимайдиган кишилар сони ортиб, келажакда безорилик юқори поғонага кўтарилиши мумкин экан.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан юртимизда китобхонликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча таълим муассасаларида, шу жумладан, умумтаълим мактабларда ҳам китобхонлик ҳафталиги, танловлар, ҳар хил маънавий - маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу масъулиятни ўз зиммасига олган кутубхона мудирамиз Рамзия Иноятуллаева бошчилигида мактабимизда ҳам "Китоблар байрами", "Эртаклар олами" тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда барча ўқувчилар фаол иштирок этишиб, китоб ҳақида мазмунли шеърлар, қўшиқлар айтишди. Айниқса, ҳикоя ва эртаклар асосида кичик саҳна кўринишлари намойиши барчага манзур бўлди.
Мактабимизда китобхонлик тадбирлари май ойига қадар давом этади.

М. НАБИЕВА,
12 - умумий ўрта
таълим мактаби ўқитувчиси


Последнее редактирование: 05/04/2019 15:25;   Просмотров: 1002
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку