5 сентябрь. Эрта тонгданоқ ораста, тоза-озода кийинган ва қўлларида гулдаста тутган Хўжа Аҳрори Валий маҳалласи фарзандлари 10-умумий ўрта таълим мактаби томон йўл олишди. Янги ўқув йили муносабати билан бўлиб ўтган тантанали тадбирни мактаб директори Холида Шамсиддинова очди. Шундан сўнг Хўжа Аҳрори Валий МФЙ раиси Ўткир Зиёев, туман ИИБ ходими Фаридун Ҳабибов, Халқ таълими бўлими вакили Сурайё Шодиева тўпланганларни табриклади.
- Бу йил 370 нафар толиби илмлар илк марта мактаб остонасига қадам қўйишди ва Президент совғасини олишди, - деди Холида Шамсиддинова. - жами бизда 1 минг 150 нафар ўқувчи таълим -тарбия олишади. Шуниси диққатга сазоворки, мактабимиз туманда барча кўрсатгичлар бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Биринчи дарслар Ўзбекистон Республикаси 27 йиллигига бағишланди. Худди шундай тумандаги барча мактабларда ҳам янги ўқув йили тантанали байрамга айланди.
Зоҳир ҲАСАНЗОДА
Сурат муаллифи Баҳодир ЗОҲИР
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.