Буюк ва бебаҳо неъмат ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги байрамини ўтказишга тайёргарлик кўриш.
Барча жойда бўлганидек, туманимизда ҳам авжида. Шунга мувофиқ Тошкент Миллий университетининг фалсафа фанлари доктори Бекдавлат Алиев, Ўзбек Миллий академик драма театрининг актёри Фаррух Ботиров туманимизнинг Равонак маданият саройида атроф-ҳудуддаги маҳалла фуқаролари билан учрашув ўтказишди ва мамлакатда олиб борилаётган байрамолди тадбирлар ҳақида гапириб беришди.
Учрашувда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раисининг ўринбосари Зокир Давронов, туман ҳокимининг ўринбосари Равшан Ражабов ҳам сўзга чиқишди.
Қизиқарли учрашув аҳлига туман маданият бўлими санъаткорларининг бадиий чиқишлари янада хушнудлик бағишлади.
Раҳимжон НАИМОВ,
ЎзМТДП туман кенгаши раиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.