Бугун мамлакатимизда бирон-бир фойдали меҳнатнинг бошини тутиб, ватанимга, халқимга нафим тегсин деган инсонларга, айниқса, ёшларга барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.
"Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастурида кўзда тутилган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда жамиятда ўз ўрнини топиш ва юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилиб, тадбиркорлик билан шуғулланишга бел боғлаган ёшлар сафи туманимизда ҳам кенгайиб бормоқда. Ана шундай ёшлардан бири Акобир Аҳроровдир. У банкнинг 190 миллионлик имтиёзли кредити ҳисобига ўзининг макарон ишлаб чиқариш цехини ташкил этди. Айни пайтда соатига 150 кг 6 турдаги макарон маҳсулотлари тайёрланадиган бу цехда 3 нафар ёшлар меҳнат қилишмоқда.
- Ишлаб чиқариш линияларини кенгайтириш ҳамда маҳсулот ҳажмини ошириш баробарида яна 6 та янги иш ўринлари барпо этишни мақсад қилганмиз, - дейди корхона раҳбари А.Аҳроров.
Тошпўлат ЮСУПОВ
Сурат муаллифи Б.ҚОДИРОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.