Тўрон Фанлар академиясининг Самарқанд минтақавий бўлимида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Бўлим раҳбари Фарҳод Аҳмаджонов тадбирни кириш сўзи билан очар экан, кун тартибидаги масалаларни ўқиб эшиттирди. Мазкур Фанлар академиясининг янги аъзолари, таниқли олим ва малакали тадқиқотчилар Сергей Аронбаев, Ортиқ Исмоилов ҳамда Тилложон Носироваларга "Фахрий академик", "Фахрий профессор", "Фахрий доцент" унвонлари, диплом, гувоҳнома ва махсус кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг "Эски ўзбек ёзуви курси бўйича ўқув соатлари ва режа дастурлари ", "Ҳазрат авлиё Барх", "Самарқанд-Буюк ипак йўлидаги дўстлик кўприги" мавзуларидаги ахборот ва маърузалар тингланди.
Академиклардан А.Қамарзода, Т.Абдуллаев, М.Авезов, Н.Каримов ва бошқалар Самарқанднинг маданий ҳаёти, муҳим илмий тадқиқот йўналишлари, ОАВ билан узвий ҳамкорлик, нодир китоблар билан боғлиқ таклиф - мулоҳазаларни баён этдилар.
Тадбир илмий анжуман иштирокчиларига яхши таассурот қолдирди.
МЕҲРАНГИЗ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.